Инсоният келгуси 20 йил ичида янги пандемияларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик миллиардер Билл Гейтс Испаниянинг “El Diario” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. дея ёзмоқда "Замон" нашри.
“Инсоният яратган вирус биотеррорчи сифатида атайлаб ишлаб чиқарилиши мумкин. Ёки дунёда табиий равишда пайдо бўлиши ҳам мумкин. Одамлар сони ўсиб бормоқда ва биз тобора кўпроқ экотизимларга бостириб боряпмиз. Демак, ҳисоб-китобларга кўра, яқин 20 йил ичида иқлим ўзгариши натижасида табиий равишда юзага келадиган пандемияга дуч келиш эҳтимоли 50 фоизни ни ташкил қилади”, — деган у.
Гейтснинг фикрича, бундай ссенарийнинг олдини олиш учун инсоният коронавирус пандемиясидан сабоқ чиқариши керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни 25 фоизга ошириш ва эпидемияга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ яратиш зарур.
Миллиардер, шунингдек, маймунчечак ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у навбатдаги пандемияга сабаб бўлмаслигини айтган.






