Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент метроси ишчиси пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда метпополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ходим М.С. фуқаро А.Й.нинг ушбу корхонага ишга киришига ёрдам бериши эвазига 400 АҚШ доллари пул талаб қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Тошкент метрополитенида дам олиш уйи навбатчиси вазифасида ишлаб келаётган М.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “б” ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






