АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги ОТМларнинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Энг кўп даромад кўрган олийгоҳ...

'Ўзбекистондаги ОТМларнинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Энг кўп даромад кўрган олийгоҳ...'ning rasmi

Республикадаги 62 та давлат олий таълим муассасаларининг 2021 йил якунига кўра даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Натижалар кўрсатишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (қарийб 400 млрд сўм), Наманган давлат университети (320 млрд сўм) ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан (315 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати қуйидагича:

  1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 399 млрд сўм;
  2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 320 млрд сўм;
  3. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети –  276 млрд сўм;
  4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 237 млрд сўм;
  5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 210 млрд сўм.

Маълумот учун: Олий таълим муассасаларининг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

    Бошқа янгиликлар