1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳар, Наврўз боғида “Миллий қўғирчоқлар фестивали” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Социал туризм ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Фестивалда 100 нафар алоҳида эҳтиёжли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирлари, маданий дастурлар ва кўнгилочар томошалар ташкил этилади.
“Миллий қўғирчоқлар фестивали” доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунарманд усталар иштирокида “Қўғирчоқлар байрами” номи остида кўргазма-ярмарка бўлиб ўтади.
Ярмарка 1 июнь куни соат 10:00 дан 20:00 гача давом этади. Болалар томошалари соат 18:00 дан бошланади.






