"Тошкент метрополитени" ДУКнинг маълум қилишича, метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида 2022 йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг Ҳамид Олимжон, Пушкин, Мирзо Улуғбек, Ойбек, Беруний, Абдулла Қодирий, "Новза", "Тошкент", "Космонавтлар", "Чорсу", "Тинчлик", "Туркистон", "Шаҳристон", "Бодомзор" ҳамда "Минор" метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қайд этилишича, ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) шу кунга қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.