АсосийJamiyat

Тунда Сергели туманидаги хонадонлардан бири ёниб кетди

'Тунда Сергели туманидаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

Кеча, 31 май куни соат 23:20 да Сергели тумани “Белариқ” МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот берди. 

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:27 да етиб бориб, ёнғин соат 23:39 да қуршаб олинган ва соат 23:44 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 200 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

   Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

         

    Бошқа янгиликлар