Қирғизистондан шакар олиб чиқиш вақтинчалик тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақдаги Қарор мамлакат ҳукуматининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди, дея ёзмоқда Zamon.uz' нашри.
Маълум бўлишича, Қарор лойиҳаси Қирғизистон ҳудудидан шакарнинг оммавий экспорт қилиниши эҳтимолининг олдини олиш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шакар бозоридаги нархларни жиловлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Сўнгги вақтларда бутун дунёда кузатилаётган озиқ-овқат танқислиги фонида кўплаб давлатлар маҳсулотлар экспортини чекламоқда.
Хусусан, Қозоғистон аввалига буғдой, сўнгра шакар экспортига чеклов ўрнатди. Бундан ташқари, Ҳиндистон буғдой ва гуруч экспортини тақиқлади.






