АсосийSiyosat

Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

'Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди'ning rasmi

Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат расмий ва ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакилларини бирлаштирган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди

Форумни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид очиб берди.

Ўз чиқишларда икки мамлакат делегасиялари раҳбарлари иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, юқори технологияли қўшма ишлаб чиқариш объэктларини яратиш, юқори талабга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истиқболли бозорларга етказиб бериш бўйича кооперация алоқаларини ўрнатиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорлик қилишга чақирдилар. Шу ўринда, икки мамлакат ҳукуматлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

Яқин келажакда ўзаро савдони ривожлантириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида тез орада “Ойбек” ва “Фотехобод” назорат пунктларининг ёнида “Ўзбекистон – Тожикистон” чегараолди савдо-саноат зонасини ташкил қилиш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Унда ишлаб чиқариш объэктлари, логистика марказлари ва зарур инфратузилма жойлашган бўлади.

Шунингдек, мамлакатларимизнинг енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармасевтика, электротехника, тоғ - кон саноати ва энергетика каби соҳаларда саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш ниятлари маълум қилинди. Шу нуқтаи назардан, 2021-йилда хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаси сифатида ташкил этилган Ўзбекистон-Тожикистон инвестициявий компаниясининг имкониятлари таъкидланди.

Форум давомида транспорт ва логистика ҳамда ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларидаги қўшма лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбир доирасида “Б2Г” ва “Б2Б” форматидаги иштирокчиларнинг мақсадли учрашувлари ўтказилди. Форум якунлари бўйича 1062,6 миллион долларлик 75 савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди.

    Бошқа янгиликлар