АсосийJamiyat

Калининградда оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

'Калининградда оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 13 май куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига Калининград вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз Б.И. оғир тан жароҳати олиб, қийин аҳволга тушиб қолгани сабабли Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.И. 2021 йилнинг май ойидан буён Калининград вилоятида қонуний меҳнат фаолиятини олиб борган. Жорий йилнинг 30 апрель куни иш жойида баландликдан қулаб тушиш оқибатида оёғи синган ва узоқ муддатга меҳнат фаолиятига яроқсиз бўлиб қолган.

Ҳамюртимизнинг мурожаати зудлик билан ўрганиб чиқилди ва 29 май куни Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар