АсосийJamiyat

Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги қандай баҳоланишини биласизми?

'Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги қандай баҳоланишини биласизми?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат ташкилотларида бу иллатга қарши ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилишини маълум қилди:

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 

  • давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;

 

  • 2коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

 

  • давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;

 

  • ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

 

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

    Бошқа янгиликлар