Ижтимоий тармоқлар орқали фарғоналик она ўғли тергов ҳибсхонасида қийноққа солинаётганлиги ҳақида мурожаат билан чиқди.
Омбудсман Ахборот хизматига кўра, ушбу мурожаат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олинган.
Аниқланишича, маҳбус С.Қ. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми "а,в" бандларида назарда тутилган жиноят содир қилганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажримига асосан сақлаш учун 10-сонли тергов ҳибсхонасига олиб келинган.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов 2022 йилнинг 31 май куни 10-сон тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус С.Қ. билан суҳбатлашган.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолат бўйича терговга кадар текшируви жараёнлари тугалланганидан кейин Омбудсманнинг расмий муносабати берилиши маълум қилинди.






