АсосийJamiyat

Тожикистон Миллий банки раиси Ўзбекистон Марказий банкига ташриф буюрди

'Тожикистон Миллий банки раиси Ўзбекистон Марказий банкига ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Тожикистон Миллий банки раиси Холиқзода Хоким Ҳикматулло билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқотда томонлар ҳар икки мамлакатдаги мавжуд макроиқтисодий вазият, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, жумладан, ўзаро ташрифлар ташкил этиш орқали тажриба алмашишга келишиб олишган. 

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига биноан Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди. 

    Бошқа янгиликлар