Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ғалланинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб 1-5 июндан Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида, 6-10 июндан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, 11-15 июндан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ғалла ўрим-йиғим терим ишлари бошланади.
Бу учун жами 3 382 та комбайн, 13 675 та юк автомобили, 1498 та трактор тиркамаси, 1374 та кўчма устахона ва 1425 та ёқилғи қуйиш шохобчаси ажратилгани айтилади.






