АсосийJamiyat

“Янги Ўзбекистон" мавзусида мақолалар танлови эълон қилинди

'“Янги Ўзбекистон" мавзусида мақолалар танлови эълон қилинди'ning rasmi

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон" мавзусида мақолалар танлови эълон қилинди.

Маълум қилинишича, мазкур танлов Ўзбекистонни янги ривожланиш босқичга кўтариш борасида белгиланган тараққиёт стратегиясининг мақсад вазифаларини кенг ёритиш мақсадида ўтказилмоқда.

Унда қатнашиш истагини билдирганлар 2022 йилнинг 25 майидан 25 июлига қадар газета ва журналларда ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва матбуот нашрларининг расмий сайтларида эълон қилинган мақолалар билан иштирок этишлари мумкин.

Мақолалар ташкилий қўмита томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:

  • 2 та  I ўрин ғолиби диплом ҳамда 6 (олти) миллион сўмдан пул мукофоти билан;
  • 2 та  II ўрин ғолиби диплом ҳамда 4 (тўрт) миллион сўмдан пул мукофоти билан;
  • 2 та III ўрин ғолиби диплом ҳамда 2 (икки) миллион сўмдан пул мукофоти билан.

Шунингдек, қўшимча 3 (уч) та рағбатлантирувчи ўрин муаллифлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши айтилади.

Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида ҳамда ташкилотчиларнинг интернет саҳифаларида эълон қилинади.

Ғолибларини тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар:

  • 95 177 51-57
  • 97 745-35-76 (телеграм)

    Бошқа янгиликлар