Жиззах вилоятининг Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйида “каннабис” топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаро “Оқтепа” МФЙда истиқомат қилган. Ва унинг уйи текширувдан ўтказилганда 2 туп “каннабис“ ўсимлиги парваришланаётгани ҳамда 2 та гугурт қутисида гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатларни аниқлаш учун тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.





