Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича, Миробод тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 49 ёшли Ирина Т. ва 52 ёшли Бахтиёр Б.лар 53 ёшли Дилшод Б.нинг ишончига кириб, бизнес қилиш мақсадида фирибгарлик йўли билан унга тегишли бўлган 35.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулини олиб, берган ваъдаларини бажармаган.
Хабарда қайд этилишича, ушбу шахслар пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган.






