АсосийJamiyat

Харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, 16,5 млн. сўм кешбэк тўплаган "уддабурон кассир" қўлга тушди

'Харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, 16,5 млн. сўм кешбэк тўплаган "уддабурон кассир" қўлга тушди'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Б.Р. апрель ойида 443 та 1,8 млрд. сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб, 18 183 656 сўм кешбэк тўплаган. Шундан 1,6 млрд. сўмлик 152 та чеклар "АА" корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кешбэк ҳисобланган.

Қайд этилишича, чеклар шубҳали бўлганлиги учун масъуллар томонидан ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу фуқаро "АА" корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлган ва 16 485 000 сўмлик кешбэк суммалари бекор қилинган.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12-майдаги 255-сон қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

    Бошқа янгиликлар