АҚШ молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини янгилаб, унга 17 нафар россиялик шахсни киритди, деб ёзмоқда Zamon.uz' интернет нашри.
Хабарда айтилишича, ушбу рўйхатда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова, Россия Федерацияси қурилиш вазири Ирек Файзуллин, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги бошлиғи Максим Решетников, Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги раҳбари Виталий Савелев ва бошқалар бор.
Америка технологиялари ва дастурий таъминотидан фойдаланишдан маҳрум бўлганлар рўйхатига Россия Федерацияси ва Беларусдан яна 71 киши қўшилди.
Бундан ташқари, россияликларга алоқадор 7 та яхта ва 3 та самолётга нисбатан санкциялар жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети Европа Иттифоқи томонидан маъқулланган эди.
Украина раҳбарияти Россия Федерациясига нисбатан қўлланилган чеклов чораларини етарли эмас, деб ҳисоблайди, дейилади хабарда.






