АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг баъзи туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Бугун Тошкентнинг баъзи туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

"Ҳудудгаз пойтахт"нинг хабар беришича,  бугун пойтахтнинг баъзи туманларида газ таъминоти тўхтатилади. 

Жумладан, Учтепа тумани Фозилтепа кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-108 мм газ қувурини тартибга келтириш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача “Чўпонота” маҳалласидаги 30 та ерли аҳоли хонадонларида ҳамда 14 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор тумани “Бектўпи” маҳалласи ҳудудида жойлашган ер усти ўрта босим газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун кундузи соат 11:00 дан 16:00 гача Ал-Хоразмий мавзесида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Газ таъминоти филиали юзага келган ноқулайликлар учун барча истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар