"Uzbekistan Airways" Исроилга бораётган йўловчилар диққатига муҳим маълумотни тақдим этди.
Унга кўра, Исроил ҳукумати 2022 йил 21 майдан бошлаб мамлакатга учиб келишдан олдин коронавирусга қарши топшириладиган тест талабини бекор қилди. Исроил давлатига учиб боришдан олдин топшириладиган ПЗР-тестини бекор бўлиши нафақат Исроил фуқароларига балки сайёҳларга ҳам таалуқли.
Маълумот учун, йўловчилар аввалгидек, ҳаво кемасига чиқишдан олдин 48 соат давомида Исроилга кириш декларациясини тўлдиришлари керак.






