АсосийJamiyat

Хонадонларга тарқатилаётган паррандалар ветеринарлар назоратига олинмоқда

'Хонадонларга тарқатилаётган паррандалар ветеринарлар назоратига олинмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш орқали аҳолини парранда гўшт ва тухум маҳсулотлари билан мунтазам таьминлашга эътибор қаратилиб, аҳолига хонадонларида парранда боқишни тўғри ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида ҳам ахоли хонадонларига паррандалар  парваришлаш учун етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлнатириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. Маълум қилинишича, аҳолига тарқатилган паррандаларни ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари клиник кўрикдан ўтказиб, ўрганмоқда.

Шунингдек, мутахассислар уларни сақлаш, боқиш ва озиқлантириш жараёнларини кўздан кечириб, уй эгаларига паррандаларда учрайдиган касалликлар бўйича ўзларининг тушунчаларини бериб боришаётгани таъкидланади.

    Бошқа янгиликлар