АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 34 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бў...

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 34 даражагача кўтарилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 30-32° гача исийди.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

    Бошқа янгиликлар