Пойтахт ҳокимлиги дарахтлар таги бетонлаб кетилаётганига гувоҳ бўлганлардан хабар беришларини сўрамоқда

ЖАМИЯТ 04.06.2022, 09:54
Теглар: Тошкент, дарахт, бетон
Пойтахт ҳокимлиги дарахтлар таги бетонлаб кетилаётганига гувоҳ бўлганлардан хабар беришларини сўрамоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқаролардан дарахтлар атрофи зич қилиб бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётганини кўрганда Халқ Назорати хизматига хабар беришларини сўрамоқда. 

"Афсуски, кўпинча дарахтларга масъулиятсиз муносабат учрайди - зич қилиб бетонлаш ёки дарахт танасига яқин қилиб асфальт ётқизиш, бу суғориш, тупроқнинг нафас олиши ва дарахт ўсиши учун жой қолдирмайди. Аммо биргаликда биз дарахтларни сақлаб қолишимиз ва бепарво қурувчиларнинг ҳаракатларидан зарарни бартараф этишимиз мумкин.

Сизларни фаол ҳаракатга ва бефарқ бўлмасликка чақирамиз: Агар дарахтлар атрофи зич қилиб бетонлангани ёки асфальт ётқизилаётганини кўрсангиз, Халқ Назорати хизматининг махсус бўлимига хабар беринг. У дарахтни бетонлаш ҳақидаги маълумотларни мақсадли қайта ишлаш учун яратилган ва тўғридан-тўғри ижрочилар билан тезда боғланишга ёрдам беради.

Халқ Назорати → “Жамоат жойи” → “Экология” бўлими → “Бетонланган дарахт танаси” бандини танланг.

Дарахтлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида 268 та хабарнинг 66 таси бетонлаш боғлиқ. 61 та дарахт бетон тутқунлигидан озод қилинган, қолган 5 тасида иш жараёни кетмоқда ва назорат остида (31 май ҳолатига кўра).

Бундай муаммолар ҳақида хабар берувчи, улар бартараф этилганидан кейин бетондан озод қилинган дарахтларнинг фотосуратларини эълон қилувчи Telegram-каналларга миннатдорчилик билдирамиз. Ечим янада тезроқ бўлиши учун эса, фойдаланувчилардан тўғридан-тўғри Xalq Nazorati'га мурожаат қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Маълумот учун: “Халқ назорати” хизмати пойтахт аҳолиси ва Тошкент шаҳридаги шаҳар хизматлари ходимларининг самарали ҳамкорлиги учун интерактив хизматдир. 2021 йил 16 февралда ишга туширилгандан буён 9222 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг мурожаатлари бўйича 8377 та муаммо бартараф этилган. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига тегишли.

Шарҳлар

Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Тошкентда болаларни ўғирлаб кетилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ўқувчиларни нега машинага тиқишмоқчи бўлишгани очиқланди (видео)

04.02.2023, 10:15

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...
Тошкентда "дом" олдида турган "Captiva" ёниб кетди (видео)

01.02.2023, 09:52

Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1