АсосийJamiyat

Тошкент метроси бир соатга тўхтаб қолди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди

'Тошкент метроси бир соатга тўхтаб қолди. Ҳолатга расмий изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар Тошкент метросида носозлик бўлиб, йўловчилар тушириб юборилигани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан "Toshkent metropoliteni" ДУК матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, бугун, 4 июнь куни "Чилонзор" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб «Олмазор» бекатида тўхтади. Йўловчилар эса бекатдан чиқарилди.

Шу сабаб, «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди.

Ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганидан сўнг соат 11:58 да носозлик бартараф этилиб, поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

    Бошқа янгиликлар