Хабарингиз бор, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, нон, ун, ёғ, шакар каби асосий егуликлар нархининг кўтарилиши сўнгги кунларда аҳолининг асосий мавзусига айланди.
Хўш, Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши аҳоли турмуш тарзига қай даражада таъсир этмоқда? Арзонлаштирилган ярмаркалар одамларга самарали хизмат қила оляптими?
"Darakchi.uz" аҳоли орасида фикр ва муносабатларни эшитди.
"Кам ойлик оладиганлар учун қиммат, яхши маош олувчилар учун қиммат эмас..."
"Бошқа масала бўлса гапирардим, бу ҳақда гапирмайман..."
"Гўшт ҳақида гаплашайлик, гўшт ошгани йўқ..."
"Ҳукуматни айби йўқ..."
"Нон нархини ошириб яхши қилди, камроқ увол бўлади..."
"Кимга арзон, кимга қиммат..."
"Қиммат эмас, жуда яхши..."
Фуқароларнинг фикри турлича, муносабатлар ҳар хил.
Нархлар бўйича фикрлар турлича, маҳсулотларнинг ўзи етарлими? Бу борада масъулларга юзландик.
"Ҳозирда деҳқон бозорларида деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан кунига 15 тоннадан картошка-пиёз етиб келади. Бундан ташқари, ярмаркаларга 14-15 тоннагача шакар келмоқда. Кунига 4 тоннадан ун етказилмоқда. Ўсимлик ёғи эса 6 тонна етказилмоқда. Ёғ киши бошига 2 литрдан, шакар 5 килограммдан истеъмолчиларга берилмоқда", - дейди "Эски жўва" деҳқон бозори савдо бўлими бошлиғи Умиджон Юсупов.






