Италия пойтахти Рим шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо Гран при мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
68 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони, турнирда 2-рақам остида сараланган Улуғбек Рашитов иккинчи босқичда кореялик Хо Жун Жинга қарши даянга чиқди. Афсуски, муросасиз кечган тўқнашувда ҳамюртимиз рақибига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов сўнгги бор 2020 йилнинг 3 февраль санасида «Turkish Open» мусобақасининг ярим финалида мағлубиятга учраган эди. Шу тариқа, 20 ёшли Олимпиада чемпионининг 851 кунлик ғалабали серияси барҳам топди.