Ушбу саволга "Ангрен шакар" МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов қуйидагича изоҳ бермоқда:
—Корхонамиз бир кунда 1 100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.
Бизда шакар шакарқамиш хомашёсидан тайёрланади. Хомашё эса, асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика ва Аргентинадан келтириляпти.
Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тонна (2021 йилдан 22 % га кўп) ташкил этиши кутилмоқда.
Бугун шакар учун "ажиотаж" катта эҳтимол билан тез орада ўтиб кетади. Бу деярли ҳар йили шу мавсумда кузатилади. Шу сабаб шакарни ортиқча ғамлаб қўйиш тўғри эмас. Ҳар ким эҳтиёжига яраша харид қилса, талабда кескинлик пасаяди ва ҳаммаси ўз изига тушади.






