АсосийJamiyat

Фарғонада фирибгарлик ва ўғирликда гумонланиб қидирувда юрганлар қўлга олинди

'Фарғонада фирибгарлик ва ўғирликда гумонланиб қидирувда юрганлар қўлга олинди'ning rasmi

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 май куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бошқармаси ва Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган П.А.ни қўлга олишган.

Шунингдек, Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Б.ни қўлга олишган.

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар