Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми "а,в" бандларида назарда тутилган жиноят содир қилганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажримига асосан сақлаш учун 10-сон тергов ҳибсхонасига олиб келинган маҳбус С.Қ.нинг онаси М.Қ.нинг ижтимоий тармоқларга қилган мурожаати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди, дея хабар бермоқда Омбудсман Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов 2022 йилнинг 31 май куни 10-сон тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус С.Қ. билан суҳбатлашган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур ҳолат бўйича терговга кадар текшируви жараёнлари тугалланганидан кейин Омбудсманнинг расмий муносабати берилишини маълум қиламиз, дейилган хабарда.






