АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида юк поезди устига чиқиши оқибатида ток урган мактаб ўқувчиси соғлиги ҳақида маълумот берилди

'Тошкент вилоятида юк поезди устига чиқиши оқибатида ток урган мактаб ўқувчиси соғлиги ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Келес темир йўл бекатида 23 май куни юк поезди вагони устига чиққан икки нафар мактаб ўқувчисини ток ургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, икки нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиларидан бири зина ёрдамида темир йўлда турган юк вагонлари устига чиқиб, атрофни кузатмоқчи бўлган. Шунда болани кутилмаганда юқори кучланишли (27 минг волт) ток урган. Оқибатда у пастга йиқилиб, жиддий тан жароҳати олган.

Боланинг олд кўкрак қисми ва қорин қисми, чап қўли ва чап кўкрак қисмлари ва сони куйиш жароҳатини олган. Умумий куйиш ҳажми 60 фоиз. Шундан 10 фоизига чуқур диагноз қўйилган. Боланинг ўнг қўл тирсаги сингани туфайли оператив муолажа ўтказилган. Тери кўчириб ўтказиш операция муваффақиятли амалга оширилган. Боланинг аҳволи стабил, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатлар йўқ.

Иккинчи бола эса куйиш жароҳати олган. Биринчи тиббий муолажа кўрсатилиб, ота-онасига топширилган.

    Бошқа янгиликлар