АсосийJamiyat

Тошкентда мушуклар отиб кетилмоқда

'Тошкентда мушуклар отиб кетилмоқда'ning rasmi

Тармоқларда Тошкентнинг Юнусобод туманида номаълум шахс мушукни отиб ташлагани, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабар тарқалди. Айни вақтда бу бўйича пойтахт ИИБ муносабат билдирмоқда.

Маълумотга кўра, 2 июнь куни Юнусобод тумани ИИБга шу ҳудудда яшовчи фуқародан мушук отилаётгани бўйича мурожаат келиб тушган. Аёл унда 27 май куни кечқурун мушугини кўчага сайр қилишга қўйиб юборганини, орадан бир ярим соат ўтиб мушуги қайтиб келганида, унинг бурун қисмида қон оқаётган яра борлигини кўрганини баён қилган. Эртаси куни мушугини ветеринария клиникасига олиб борган. Текширув давомида шифокорлар жониворнинг жароҳат жойидан пневматик ўқни топишган ва олиб ташлашган.

Таъкидланишича, ҳозирда ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланмоқда.

Қайд этилишича, “Қўшчинор” маҳалласида аввал ҳам ҳайвонларга нисбатан шу каби ҳолатлар кузатилган. Бироқ бу бўйича ҳеч ким идорага мурожаат йўлламаган.

    Бошқа янгиликлар