АсосийDunyo

Зеленскийнинг кўйлаги 100 минг долларга пулланди

'Зеленскийнинг кўйлаги 100 минг долларга пулланди'ning rasmi

Вашингтон шаҳрида ўтказилган кимошди савдосида Украина президенти Володимир Зеленский “Кашта куни”да кийган кийим 100 минг АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб “Zamon.uz” нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, кўйлак юридик компанияга насиб қилган. 

Таъкидланишича, йиғилган маблағлар мамлакат Миллий банки ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли вазирликлар томонидан Украинанинг мудофаа ва тиббиёт соҳасига, шунингдек, ҳудудларни миналардан тозалашга йўналтирилади.

Маълумот учун Аукцион “United 24” махсус платформаси ташаббуси билан ўтказилган. Мазкур платформа Украина эҳтёжлари учун хайрия йиғишга хизмати қилади. 

    Бошқа янгиликлар