Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 июнь куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари сафдор А.Абдуғаниев ва Ш.Абдуазизовлар томонидан Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда йўл бўйлаб пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, фуқаро 1983 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи А.З. тўхтатилиб, планшет орқали текширилганда ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2019 йилнинг 10 август кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.
Шундан сўнг ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБга топширилган. Ҳозирда текширувлар давом этмоқда, дейилади хабарда.






