АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқларда болалари билан кўчада сарсон юрган аёл ҳақидаги хабардан сўнг ИИБ уларни излаб топди

'Ижтимоий тармоқларда болалари билан кўчада сарсон юрган аёл ҳақидаги хабардан сўнг ИИБ уларни излаб топди'ning rasmi

Интернет тармоғида тарқалган хабарлардан бирида Юнусобод туманида жойлашган бозорларнинг бирида тиланчилик қилаётган аёл икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ёрдамга мухтожлиги айтилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мазкур фуқароларни излаб топишди. Бу ҳақда Бош бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, аёл ва унинг фарзандлари - 6 ва 2 яшар кизлари ИИБга олиб келинди ва шахси аниқланди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 36 ёшли Зилоланинг сўзларига кўра, қизларнинг отаси унга моддий ёрдам беришдан ва фарзандларнинг тартибяси билан шуғулланишдан бош тортган. Моддий қийинчиликка дуч келгач пойтахтга ишлаш мақсадида келган. Касби ва иши бўлмаганлиги боис, Зилола тиланчилик қилишга мажбур бўлган. Ҳозирги кунда Бектемир туманида жойлашган нонвойхоналарнинг бирида вақтинча ижарада яшаб юрганлигини билдирди.
Қийин ахволга тушиб қолган Зилолага ёрдам кўрсатиш мақсадида Бектемир тумани Хотин-қизлар катта инспектори подполковник Муборак Ахунходжаева билан боғланилди. Зилоланинг яшаш шароити ўрганилиб нонвойхонага ишга жойлашишида ва ушбу хонадонга вақтинчалик руйхатга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, йўқотиб қўйган шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тиклаш учун Қибрай тумани Ички ишлар бўлимига хат орқали мурожаат қилинди ҳамда аёлни психологик руҳиятини кўтариш мақсадида инспектор-психолог тайинланди.
 

    Бошқа янгиликлар