АсосийJamiyat

Бухорода транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди

'Бухорода транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Бухоро шаҳрида транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар