Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Муродилла Абдуҳакимов маълум қилди.
Қайд этилишича, ўрим мавсуми бошидан буён 170 минг тоннадан ортиқ ғалла дон корхоналарига топширилди. Ғалланинг бир килограмми дастлабки нарх сифатида 3 минг сўмдан қабул қилинмоқда. Келгусида биржа нархларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу нархга яна қўшимча ҳақ тўлаб берилади.
Ҳозирга қадар, ғалла етиштирувчиларга 146 млрд. сўмлик маблағ тўлаб берилди.
Ғалла етиштирувчилардан режадан ташқари ортиқча дон талаб қилинишига тўлиқ чек қўйилди. Ушбу жараён прокуратура ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинди.






