Бугунги кунда республика бўйлаб гиёҳвандлик моддаларини ўстириш, парваришлаш ва сотишга буткул чек қўйиш масаласида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётган бўлса-да, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг тақдим этиб бораётган хабарларида ҳамон кун давомида 2-3 ҳудудда қонунда тақиқланган айнан шу турдаги ишларга қўл ургани аниқланган фуқаролар учраб турибди. Қуйида ана шундай ҳолатлардан бир нечтаси ҳақида гапириб ўтамиз...
Биринчи ҳолат (Андижон):
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ўтказилаётган "Қорадори-2022" тадбирининг 1-босқичи давомида, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро М.Т. холис харидорга оғирлиги 340 грамм "Гашиш" гиёҳвандлик воситасини 5 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
Иккинчи ҳолат (Сирдарё):
"Қорадори - 2022" тадбири доирасида Сирдарё вилояти ИИБ, ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида исми шартли ўзгартирилган Тошкент шаҳрида яшовчи Дилшод Жиянов гиёҳвандлик моддалари олди-соттиси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.
Аниқланган маълумотлар асосида Тошкент шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган «Назорат остига олиш» тезкор тадбир давомида Дилшод Жияновнинг жиноий шериги Тошкент шаҳрида яшовчи Баҳодир Ражабов гиёҳвандлик моддасини сотиш юзасидан МамарасулХуррамов билан келишув бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мусаввирлар кўчасида учрашиб, унинг бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашинаси салонида Гашиш гиёҳвандлик воситасини 1.800.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Тадбир давомида харидор МамарасулХуррамов холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, ундан рангсиз целлофан пакетгача жойлаштирилган, жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовидан ўтказилганда 5 грамм оғирликда бўлган Гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита ҳамда Баҳодир Ражабов бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салони ичидан жигар рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, назорат ўлчовидан ўтказилганда 0,99 грамм оғирликда бўлган Гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Тадбир иштирокчилари томонидан тезкор суриштирувлар давомида олинган маълумотлар асосида, тезкор тадбир давом эттирилиб, гиёҳвандлик маддалари олди-соттиси билан шуғулланиб келаётган Дилшод Жиянов дам олаётган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Янги маҳалла ҳудудида жойлашган оилавий меҳмон уйида ушланиб, ушбу жой кўздан кечирилганда, қоғоз бўлагига ўралган ҳамда 1 дона сигератга жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар ашёвий далил сифатида олиниб ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Тадбир иштирокчилари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Дилшод Жиянов ва Баҳодир Ражабовлар ўз яшаш хонадонларида шиша идишларга (банкаларга) жойлаштирилган яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш воситаларни холислар иштирокида ихтиёрий тақдим этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Учинчи ҳолат (Сурхондарё):
2022 йил 7 май куни соат 11.00 да Денов туманидаги “Дунётепа” маҳалласида яшовчи Р.М.нинг хонадони туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан кўздан кечирилган. Натижада, хонадондаги томорқада (ЭКБнинг 10.05.2022 йилдаги хулосасига кўра) 60 туп кўкнор ўсимлиги экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Шу куннинг ўзида тегишли 60 туп кўкнор ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинган.
17 май куни эса Р.М.га нисбатан ЎзРЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






