АсосийJamiyat

Узавтомоторс "Tracker-2023" учун турбо двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

'Узавтомоторс "Tracker-2023" учун турбо двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйди'ning rasmi

"Узавтомоторс" компанияси янги автомобиллар моделини ишлаб чиқариш арафасида компанияга журналист ва блогерларни таклиф қилди. 2020 йил 29 декабрь кунидаги ҳукумат қарорига мувофиқ, "Узавтомоторс" ҳозирга вақтда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор қаратмоқда, эндиликда "УЗАВТОМОТОРС ПОВЕРТРЕИН" компаниясида “TRACKER-2023" ва "CHEVROLET-10X" автомобиллари учун двигатель ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда компания бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Шомирзаев қуйидагшилдарни маълум қилди:

— Бу линиямиз 1/2 турбо ва оддий 1/2 двигателини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳозирда биринчи двигателларни линияга қўйиб синаш ишлари олиб бориляпти. Ҳозирда Мексикадаги РАМЗ GM заводи бор, у заводдан океан орқали Асака заводига тўғридан тўғри рейслар билан олиб келинади. Янги линиямиз ишга тушгандан кейин қўшимча 250 та иш ўрни ташкил этилиши мўлжалланган, ҳозирги ишлаб чиқарилаётган эски 1/2  двигателимизда 90 от кучига эга. Янги чиқараётган турбо двигателларимизда бу кўрсаткич 130 га етиб боради.

Завод фаолияти машиналар учун асосий бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга қаратилган. "УЗАВТОМОТОРС ПОВЕРТРЕИН" компаниясидаги ушбу янги линия ишга тушадиган бўлса, 250 та янги  иш ўринлари яратилади, ҳамда янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш маҳаллий бозорни эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар