Сал аваал Андижон шаҳар ҳокими катта миқдорда бюджет маблағларини талон- торож қилганликда гумонланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "darakchi uz"га маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида 2022 йил 6 июнь куни Андижон шаҳар собиқ ҳокими гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
"Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади тақдим этилган маълумотда.






