АсосийJamiyat

Андижонда алдов йўли билан ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

'Андижонда алдов йўли билан ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими ва Андижон вилояти прокуратураси ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи Т.А. таниши Шаҳрихон тумани фуқароси Ш.И. билан бирга экин майдонларини сотиш ноқонуний эканлигини билсада Андижон-Шаҳрихон йўлининг 4 кмда жойлашган боғдорчилик учун ажратилган 80 сотих ер майдонини сотиш мақсадида алдов йўли билан 1 гектар деб интернет тармоғига эълон бериб, эълон асосида мурожаат қилган харидор Э.Р.га 45 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Шаҳрихон туманида жойлашган ошхоналарнинг бирида фирибгарлик йўли билан холис харидорга олдиндан келишилган 45 минг АҚШ доллари ҳисобидан 400 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар