АсосийJamiyat

“UzAuto Motors” акциялари фонд бозорларида оммавий таклиф орқали жойлаштирилишини ташкиллаштириш учун андеррайтерлар консорциуми танлаб олинди

'“UzAuto Motors” акциялари фонд бозорларида оммавий таклиф орқали жойлаштирилишини ташкиллаштириш учун андеррайтерлар консорциуми танлаб олинди'ning rasmi

 Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонларига мувофиқ компания акцияларининг маҳаллий ва хорижий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклиф орқали жойлаштирилишини (ИПО) ташкиллаштириш учун андеррайтерлар консорциумини танлаш бўйича “UzAuto Motors” расмий тендери эълон қилинган эди.

Мазкур тендерда маҳаллий андеррайтерлар билан бир қаторда андеррайтинг фаолиятини олиб борувчи хорижий банклар ва инвестиция воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкинлиги белгилаб ўтилди.

Расмий тендер Ўзбекистон Республикаси Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси веб-сайтида эълон қилиниб, тендерга ҳужжатлар қабул қилиниши жорий йилнинг 18 май санасига қадар давом этди. 

Бу ҳақда “UzAuto Motors” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тендерга маҳаллий ва хорижий андеррайтерлардан иборат қатор консорциумлар қизиқиш билдириб, ҳужжат топширишган. Унинг якунига кўра "Freedom Finance” ХК МЧЖ бошчилигидаги консорциум ғолиб деб топилди.

Такъидланиишча, биринчи босқичда компания акцияларининг бирламчи оммавий таклиф орқали жойлаштирилиши 2022 йил сўнгига қадар "Тошкент" Республика фонд биржасида ушбу консорциум томонидан амалга оширилса, иккинчи босқичда 2023 йилда халқаро фонд биржаларида йирик халқаро инвестиция банк-андеррайтерларни консорциумга жалб қилган ҳолда амалга оширилиши режалаштирилган.

" “UzAuto Motors” АЖ томонидан маҳаллий ва хорижий фонд бозорларида ИПО амалга оширилиши Компания учун янги инвестиция лойиҳаларни амалга оширган ҳолда фаолиятни янада кенгайтириш, инвестицион жозибадорликни ошириш, корпоратив бошқарувни халқаро стандартларга мослаштириш, шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш имконини беради. Шунингдек, мазкур ИПО айниқса маҳаллий бозорда инвесторлар учун жозибадор бўлган янги қимматли қоғозлар таклифини шакллантиради ва ликвидлик ошишига ҳисса қўшади",-дейилади хабарда.

Маълумот учун, “UzAuto Motors” 1993 йилда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги ягона йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.  

Бугуги кунда компаниянинг енгил автомобиларни ишлаб чиқариш қуввати йиллига 360 минг гача ташкил этади. Унинг асосий ишлаб чиқарувчи заводи Ўзбекистоннинг шарқий нуқтаси бўлган Андижон вилоятининг Асака шаҳрида жойлашган бўлиб, унда  Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt va Lacetti моделлари ишлаб чиқарилади ва Ўзбекистоннинг ғарбидаги Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида эса Damas ва Labo автомобиллари ишлаб чиқарилади.

Компания таркибида 11 мингдан ортиқ (маҳаллий бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хисоблаганда 18 мингдан ортиқ) ишчи ва ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Компания 2020 йилнинг якуни бўйича 2,6 миллиард доллар соф тушум топган бўлиб, рентабеллик 7%ни ташкил этган.

Компания Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида 2021 йил апрель ойида Лондон фонд биржасида ўзининг илк корпоратив халқаро облигацияларини 300 миллион АҚШ доллари миқдорида 5 йил муддатга муваффаққиятли жойлаштирган.

    Бошқа янгиликлар