Анқара ва Истанбул шаҳарларида 28 май кунидан бир вақтнинг ўзида Пойтахт Маданият Йўли ва Бейўғлу Маданият Йўли фестиваллари бошланди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур фестиваллар бепул дастурлар билан бир қаторда чиптали тадбирларни ҳам ўз ичига олади.
Истанбул ва Анқара шаҳарларида 12 июнгача давом этадиган маданият фестиваллари доирасида ташкиллаштириладиган 2000 дан зиёд тадбирда 6000 дан ортиқ санъаткорнинг иштирок этиши кутилмоқда. Фестиваль доирасида Истанбулнинг майдонлари ва асосий кўчаларида 3 та очиқ осмон остидаги саҳна, 15 та кўча саҳнаси ва 4 та кўча тадбирлари ташкил этилади.
Истанбулдаги “Бейўғли Маданият Йўли Фестивали” Отатурк маданият маркази олдида ташкиллаштирилган тантанали тадбир билан бошланди.
Бейўғлу Маданият Йўли Фестивали доирасида кўчалар ва майдонлар саҳнага айланади. Галата минораси, Шишҳане майдони, Француз кўчаси, Томтом кўчаси, Одакуле, Каракўй паром терминали ва бошқа кўплаб жойлар очиқ ҳаводаги саҳналар билан фестивалнинг қизиқарли ўтишини таъминлайди.
Туркия Республикаси Маданият ва Туризм Вазири Меҳмет Нури Эрсой иштирокида Туркиянинг турли бурчакларидан келган 1500 нафар фотосуратчи иштирокида Таксим майдонида «Фотомарафон» кўргазмаси очилди.
Фестиваль доирасида истанбуллик санъат ихлосмандлари, болалар ва сайёҳлар театр ва опера спектаклларидан тортиб кино намойишларигача, очиқ ҳаводаги саҳналарда ташкил этиладиган концертлардан тортиб расм кўргазмаларигача бўлган турли маданий тадбирларни томоша қилишлари мумкин бўлади.
“Бейўғлу маданият фестивали” Истанбулнинг бутун моддий, маънавий ва маданий меросини келажак авлодларга кўрсатишни мақсад қилган лойиҳа бўлиб, бу адабиёт, театр, мусиқа, опера, гастрономия, таълим, рассомлик, кино ва бошқалар каби маданият соҳаси вакилларини бирлаштиради.
Бейўғлу Маданият Йўли Фестивали доирасида Туркиянинг ва дунёга машҳур санъаткорларнинг ҳам концерт дастурлари номойиш этилади.
Пойтахт маданияти йўллари фестивали
Пойтахт Анқарада бўлиб ўтадиган Пойтахт маданияти йўли фестивали доирасида шаҳарнинг ўзига хос тарихи ва бетакрор хусусиятлари 4,7 километрлик йўл бўйлаб санъат ихлосмандларини кутиб олади.
Фестиваль доирасида Анқарада 16 кун давомида симфоник концертлардан рақс томошаларига, ҳайкалтарошлик маҳорат дарсларидан театр томошаларига, адабий суҳбатлардан болалар тадбирларига, санъаткорларнинг концертларидан рассомлар кўргазмалари ва фильм намойишларига қадар кенг кўламли маданият ва санъат тадбирлари санъат ихлосмандларига тақдим этилади.
Пойтахт маданияти йўли фестивали шунингдек турли даврларга оид, жумладан республикадан олдинги, республика даври ва янги замонавий Анқарани акс эттирган 70 дан ортиқ тематик кўргазмаларни ўз ичига олади.
Фестиваль доирасида Анқарада 16 кун давомида симфоник концертлардан рақс томошаларига, ҳайкалтарошлик маҳорат дарсларидан театр томошаларига, адабий суҳбатлардан болалар тадбирларига, санъаткорларнинг концертларидан рассомлар кўргазмалари ва фильм намойишларига қадар кенг кўламли маданият ва санъат тадбирлари санъат ихлосмандларига тақдим этилади.
Пойтахт маданияти йўли фестивали шунингдек турли даврларга оид, жумладан республикадан олдинги, республика даври ва янги замонавий Анқарани акс эттирган 70 дан ортиқ тематик кўргазмаларни ўз ичига олади.
"Пойтахт маданияти йўли" фестивали доирасида Анқаранинг тимсолларидан бири бўлган Анқара қалъаси, ноёб коллекцияси билан юз йиллик Онадўли цивилизациялари музейи, 400 йиллик тарихи билан пойтахтнинг энг муҳим диний биноларидан бири бўлган Хожи Байрам Вели масжиди, Ҳамамўнунинг тарихий шаҳар тузилиши, Рим цивилизациясининг монументал иншоотлари бўлган Август ибодатхонаси, Рим ҳаммоми каби тарихий обидалардан ташқари, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан реставрация қилинган Анқара расм ва ҳайкалтарошлик музейи, Биринчи миллий архитектура даврининг ноёб асарларидан бири Этнография музейи, Ишбанк музейи, Зираат банки музейи, ПТТ марка музейи ва бошқа музей, санъат галереялари, тарихий бинолар ва ёдгорликлар санъат ихлосмандларига ўз эшикларини очади.