Ўзбекистон сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

СПОРТ 08.06.2022, 20:25
Ўзбекистон сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

18 июнь - 3 июль кунлари Венгрия сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси  вакиллари ҳам сузиш, синхрон сузиш ва сувга сакраш дастурларида иштирок этишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, терма жамоадан қуйидаги спортчилар чемпионат учун йўл олади.

Сузиш: Хуршиджон Турсунов, Алексей Тарасенко. 

Таъкидланишича, Турсунов 50 метрга баттерфляй ва 50 метрга эркин усулларда сузиш, Тарасенко эса 100 ва 200 метрларга эркин усулларда сузиш дастурида стартга чиқади.

Сувга сакраш: Ботир Ҳасанов, Марсел Зайнетдинов, Камронбек Ходжимов.

Ҳасанов ва Зайнитдинов бўлажак жаҳон чемпионатида 10 метрдан синхрон сакраш дастурида, Ходжимов эса 3 метрли трамплиндан сакраш бўйича ўз омадини синаб кўради.

Синхрон сузиш: Динара Ибрагимова, Диана Онекс, Зиёдахон Тошхўжаева, Анна Вашенко, Вячеслав Руднев.

Ибрагимова ҳамда Рубнев биргаликда микст дастурида, Онекс ва Тошхўжаева дуэт чиқишларида қатнашса, Вашенко захира спортчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жаҳон чемпионати аслида ўтган йили Япониянинг Фукуока шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Токио-2020 Олимпиадаси 1 йилга кечиктирилгач, дунё биринчилиги ҳам 2022 йилга қолдирилди. Бироқ 2021 йил якунида Фукуока маъмурияти эпидемиологик вазият сабаб мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргач, мезбонлик Будапешт шаҳрига ўтди. Шу тариқа, Венгрия пойтахти сўнгги 7 йил ичида иккинчи бор мазкур нуфузли стартни қабул қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1