1

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Шри-ланкани "ер тишлатди"

СПОРТ 09.06.2022, 00:03
Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Шри-ланкани "ер тишлатди"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Шри-Ланка жамоасига қарши ўйин ўтказди- 3:0.

"C" гуруҳидан ўрин олган терма жамоа Намангандаги стадионда Шри-ланка дарвозасини 3 бор ишғол қилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, голларга Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов ва Фарруҳ Сайфиевлар муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шри-ланка терма жамоасига қарши учрашув Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес учун илк расмий учрашув ҳисобланади.

Шу тариқа, "C" гуруҳида 3 очко тўплаган Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ўйинини 11 июнь куни Малдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1