АсосийJamiyat

Ўзбекистон халқаро ташкилотдан 747,4 минг Швейцария франки миқдорида қарз бўлиб қолди

'Ўзбекистон халқаро ташкилотдан 747,4 минг Швейцария франки миқдорида қарз бўлиб қолди'ning rasmi

Ҳукумат Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасининг овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолиш, шунингдек, мамлакатнинг сиёсий имижини яхшилаш мақсадида ташкилотга аъзолик бадалларини тўлаб бериш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги бюджет маблағлари ҳисобидан алоҳида қарор асосида сўндирилади.

Шунга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдида Ўзбекистоннинг аъзолик бадали тўловлари бўйича аввалги йилларда юзага келган 747 минг 400 Швейцария франки миқдоридаги қарздорлик 2024 йилга қадар босқичма-босқич қопланади.

Мазкур қарздорликнинг 2022-2024 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қопланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини сўндириш учун зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилиши белгиланмоқда.

Маълумот учун, Халқаро меҳнат ташкилотига 170 дан ортиқ давлат аъзо бўлиб, Ўзбекистон 1992 йил ташкилотга аъзо давлатлар таркибига кирган, ташкилотнинг 11 та конвенсиясини ратификация қилган.

Бу ташкилот меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, иш билан тўлиқ бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини кўтариш, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлар, тадбиркорлар ва меҳнаткашларни тенг ҳуқуқларда бирлаштиради.

    Бошқа янгиликлар