1

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинган кунлари унинг номидан 26 та қарор “E-qaror” платформасида имзоланган

ЖАМИЯТ 09.06.2022, 12:00
Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олинган кунлари унинг номидан 26 та қарор “E-qaror” платформасида имзоланган

Ижтимоий тармоқларда 6 июнь куни қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 6 ва 7 июнь кунлари “E-qaror” электрон платформасида унинг имзоси орқали тасдиқланган 24 та ҳужжат жойланганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги дастлабки маълумотларни darakchi.uz'га тақдим этди.

Маэлум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров  жиноят иши юзасидан ушланган бўлиб, унга суд ажримига кўра қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини қўлланилган.

Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С.Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.

“UZINFOCOM” МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланган.

Ушбу жараёнда ҳужжатларни сохталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1