Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар сурати жойлаштирилиб, «Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик)тайёрлашмоқда, эҳтиёт бўлинг» каби хабар тарқатилди.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент вилояти ҳудудида эмас, Қашқадарё вилоятида, ўтган 2021 йилнинг июнь ойида қайд этилган бўлиб, вилоят ИИБ томонидан тегишли тартибда чора кўрилган.
"Шу ўринда фуқаролардан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон ёки текширилмаган ахборотларни тарқатмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.