АсосийJamiyat

Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

'Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ёз мавсумида болалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Бу йил ёз мавсумида 1 131 та оромгоҳ (205 та стационар ва 926 та соғломлаштириш майдончалари) фаолият кўрсатиб, уларда 297 441 нафардан зиёд болалар дам олиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, 8 июнь ҳолатига кўра, 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 47 840 нафар болалар дам олмоқда. 

    Бошқа янгиликлар