Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 12 июль санасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар тендерга қўйилган лотлар:
ВШ-939-сонли “Тошкент – Ургут” икки томондан
ВШ-1108-сонли “Тошкент – Бойсун” икки томондан
ВШ-1082-сонли “Тошкент – Жарқўрғон” икки томондан
ВШ-841-сонли “Тошкент – Арнасой” икки томондан
ВШ-847-сонли “Нурота – Тошкент” икки томондан
ВШ-851-сонли “Музробод – Деҳқонобод” икки томондан
ВШ-1099-сонли “Қарши – Ургут” икки томондан
ВШ-800-сонли “Ангрен – Самарқанд” икки томондан
ВШ-820-сонли “Олмалиқ – Самарқанд” икки томондан
ВШ-709-сонли “Тошкент – Янгиер” икки томондан
ВШ-983-сонли “Ғиждувон – Зарафшон” икки томондан
ВШЙТ-1132-сонли “Беруний – Урганч” Беруний томондан
ВШЙТ-1099-сонли “Ургут – Қарши” икки томондан
ВШЙТ-1103-сонли “Тоз қ. – Арнасой” икки томондан
ВШЙТ-810-сонли “Тошкент – Зарбдор” икки томондан
Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.