Туркия Республикаси Президентининг бу фикрлари Боку энергия ҳафталиги иштирокчиларига йўллаган табригида ўз ифодасини топган.
Эрдоғаннинг қайдида, шунингдек, Озарбайжон ва Туркия ҳамкорликда амалга ошираётган глобал лойиҳалар Европанинг энергия хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнаши айтилади.
"Амалга оширилиши жиҳатидан улкан лойиҳалар бўлган Баку-Тбилиси-Жайҳан, Баку-Тбилиси-Эрзурум ва Транс-Анадолу газ қувури - ТАНАП қувурлари орқали биз минтақавий ва глобал энергия хавфсизлигига муҳим ҳисса қўшдик",-дейди давлат раҳбари.
"Жанубий газ коридори Европанинг тўртинчи табиий газ артерияси ролини ўйнайди. Бугунги кунга қадар у орқали Туркияга 15 миллиард куб метр, Европанинг бошқа давлатларига эса 10 миллиард куб метр табиий газ экспорт қилинди. Акам Илҳом билан алоқаларимизни иттифоқ даражасига олиб чиққан Шуша декларациясида Жанубий газ йўлаги салоҳиятини ошириш муҳимлиги қайд этилган,"-дейди Эрдоған.
Мактубда Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўлида муҳим қадамлар қўйгани таъкидланади:
“Озарбайжоннинг Илҳом Алиев раҳбарлигида қайта тикланувчи энергия соҳасида кўрсатган позицияси бу борада муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан, Қорабоғ ва Шарқий Зангезурнинг «яшил энергия ҳудуди» деб эълон қилиниши жуда тўғри қадамдир”.
Туркия раҳбари, шунингдек, энергетика ва энергия хавфсизлигининг аҳамияти босқичма-босқич ўсиб бораётган даврда ўтказилаётган Боку энергия ҳафталиги ишига муваффақият тилаган ва барча иштирокчиларни табриклаган.






